
ТАРЖИМАИ ҲОЛ
Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий Марказий Осиёнинг қадимги маданий марказларидан бири – Хоразмда туғилган. У фан тарихидаги илк қомусий олимлардан бўлиб, дунёга машхур математик ва астроном сифатида танилган. Дастлабки билимларни Хивада олган Хоразмий кейинчалик фаолиятини Бағдодда давом эттиради. Фан тарихидаги илк академия – «Байт ул-Ҳикма»да етакчи олим ва бошқарувчи вазифасини ўтайди.
Муҳаммад Хоразмий қаламига мансуб 20 дан ортиқ илмий асарларнинг 10 таси тўлиқ ёки қисман ҳолда бизгача етиб келган. Булар ичида: «Ал-жабр вал-муқобала ҳисоби ҳақида қисқача китоб» – алгебрага, «Ҳинд ҳисоби ҳақида китоб» ёки «Қўшиш ва айириш ҳақида китоб» – арифметикага, «Китоб сурат-ул арз»– географияга, «Зиж», «Устурлоб билан ишлаш ҳақида китоб», «Астурлоб ясаш ҳақида китоб», «Устурлоб ёрдамида азимутни аниқлаш ҳақида», «Китоб ар-руҳома», «Китоб ат-тарих», «Яҳудийларнинг тақвими ва байрамларини аниқлаш ҳақида рисола» – астрономия, тарих ва этнографияга оид асарлар хисобланади. Хоразмийнинг арифметик рисоласи оригинал шакл — араб тилида сақланиб қолмаган, фақат бир нусхадаги лотинча таржимаси мавжуд. Ушбу рисолада Хоразмий бирдан тўққизгача бўлган рақамлар ва ноль ёрдамида исталган сонни ёзиш, улар устида 4 арифметик амални бажариш, квадрат илдиз чиқариш қоидаларини батафсил изоҳлаб берган. Шу тарзда, Араб Шарқи ИХ бошида нолдан фойдаланиб, ўнлик позицион сонлар тизими ҳақида маълумот олди. ХИИ аср ўрталарида рисоланинг лотин тилига таржимаси туфайли Хоразмий томонидан ишлаб чиқилган усул аввал Эвропада, кейин бутун дунёда тарқалди. «Ал-жабр вал-муқобала»даги "Алгоризми" сўзи Хоразмий номининг лотинлаштирилган версияси бўлиб, фанда кенг қўлланиладиган "алгоритм" атамасига айланди. Ҳозирги вақтда алгоритм тушунчаси нафақат арифметика, балки математик мантиқ, дастурлаш, ҳисоблаш, яъни алгоритмик жараённи ифодаловчи ҳар қандай аниқ кўрсатма билан боғлиқ. Ноль — замонавий дастурлаш, ахборот ва компьютер технологияларининг асосий рамзи. "Китоб ал-мухтасар фи ҳисаб ал-жабр ва л-мукабала"нинг таржимаси жараёнида арабча "ал-жабр" сўзи лотинлаштирилган "алгебра"га айланди ва математиканинг янги соҳаси — алгебрага ном берди. Шундай қилиб, Хоразмий замонавий алгебрага асос солди.
Муҳаммад Хоразмийнинг «Зиж» астрономик китобида ҳинд, форс, юнон ва Ўрта Осиё астрономик анъаналари умумлаштирилган. Қуёш, Ой, бешта сайёра ҳаракатлари, математик география, тригонометрия, Қуёш ва Ой тутилиши масалалари ёритилган. 1126 йилда асар лотин тилига таржима қилинган.
Хоразмий география соҳасига ҳам муҳим ҳисса қўшган. У тузган «ал-Маъмуния» харитаси ўрта асрларда ернинг обод чораги тасвирланган биринчи географик харита бўлиб, Хоразмий бошчилигида ҳалифа ал-Маъмун (813-833) саройи деворига рангли қилиб ишланган. Ўрта асрлар мусулмон картографиясининг анъаналари Хоразмий харитасига бориб тақалади.
Шундай қилиб, Хоразмийнинг илмий меъроси ўрта асрлар фанларни янги босқичга кўтарди, олимнинг фаолияти астрономия, география, тарих ривожланишига туртки бўлиб, жаҳон оммаси томонидан эътироф этилади. Олимнинг асарлари астрономия, география, тарих ривожига туртки бўлди, жаҳон фанини янги атамалар билан тўлдирди. Хоразмий номи Ойдаги кратерга берилган.
Башарият сиймолари Ал Хоразмий
«Мудрость веков». Аль-Хорезми
Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий ҳаёти ва ижоди
Олам ва одам 3-сон