ТАРЖИМАИ ҲОЛ
Абу Али ибн Сино Марказий Осиё халқлари илм-фанини дунёга танитган буюк мутафаккирлардан бири бўлиб, у шунингдек жаҳонда Авиценна номи билан машҳурдир. Ибн Сино (асл исми Ҳусайн, отасининг исми Абдуллоҳ) Бухоронинг Афшона қишлоғида туғилган.
Ибн Сино истеъдодли, хотираси кучли, зеҳни ўткир бўлганидан 10 ёшидаёқ Қуръони Каримни ёд олади. 13 ёшидан бошланғич математика, мантиқ, фиқҳ, фалсафа илмлари билан шуғуллана бошлади. Ибн Сино ёш бўлишига қарамай, фалсафа, тиббиёт илмини ҳар томонлама ўрганди, аста-секин табиблик билан шуғулланди. У ўзидан аввалги Шарқ мутафаккирларининг асарлари билан бирга, қадимги юнон табиий-илмий, фалсафий меросини, хусусан Арасту, Евклид, Птолемей, Гален, Гиппократ, Пифагор, асарларининг арабча таржималарини қунт билан ўрганди.
16-17 ёшидаёқ Ибн Сино машҳур табиб — ҳаким бўлиб танилди. 1000 йилда Ибн Сино Бухородан чиқиб кетди ва илм-маданият марказларидан бири ҳисобланган Хоразмга борди, у ерда Хоразм ҳокими Али ибн Маъмун томонидан ташкил қилинган ўша замоннинг академиясига қабул қилинди. У одам анатомиясини мукаммал ўрганган, унинг жарроҳлик асбоблари мураккаб амалиётларни бажаришга имкон берган.
1023 йилда ибн Сино Исфаҳонга келди ва бутун умрини илмий асарлар ёзишга бағишлади. Бу эрда Ибн Синонинг "Китоб ал-қонун фит-тибб", "Китоб ун-нажот", "Китоб ул-инсоф" каби машҳур асарлари ёзилган. Ибн Сино асарлари Европада ХИИ асрдан бошлаб лотин тилига таржима қилина бошлади. ""Китоб ал-қонун фит-тибб" (Тиб қонунлари) асарининг ўзи лотин тилида 30 мартадан ортиқ нашр қилинди. "Ал-Уржуза фи-т-тиб" асари ХВИИ асрга қадар эвропалик шифокорлар учун асосий қўлланма бўлган. Ибн Синонинг фалсафий асарларида асосан неоплатонизм ғоялари ва фанларни таснифлаш муаммоси акс тўпган. Геометрия, астрономия, ўсимлик, ҳайвонот олами, мантиққа оид рисолалари, сўнгги йилларда ёзилган. Ибн Сино Исфаҳонда расадхона қуриш билан машғул бўлди. Буюк олим 1037 йилда Исфаҳон шаҳрида вафот этди.
Ибн Сино илм-фаннинг кўплаб соҳаларида ёрқин из қолдирди ва ўз даври учун илғор илмий ғояларни илгари сурди. У фалсафа, физика, математика, астрономия, зоология, ботаника, мусиқа назарияси, тиббиёт ривожига улкан ҳисса қўшди. Ибн Синонинг тиббиёт фанига оид рисолалари ҳозиргача машҳур, долзарб ва кўплаб тилларга таржима қилинган.
Жаҳон олимлари Ибн Сино асарлари, унинг фаолияти тўғрисида азалдан илмий-тадқиқот ишларини олиб боради. Ҳозирда жаҳондаги деярли барча тилларда Ибн Сино ҳақида асарлар ёзилган.
Абу Али Ибн Сино ҳаёти ва ижоди
«Мудрость веков». Ибн Сина (Авиценна)
Абу Али ибн Сино