Абдулла Авлоний (1875-1919) – XIX аср охири - ХХ аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири, маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбобидир. У 1878 йилнинг 12 июлида Тошкентнинг Мерганча маҳалласида дунёга келди.

1895 йилдан “Қобил”, “Шуҳрат”, “Ҳижрон”, “Авлоний”, “Сурайё”, “Абулфайз”, “Индамас” тахаллуслари билан шеър, ҳикоя, фельетон ва кичик ҳажмли драматик асарларини яратган.
1912-1913 йилларда “Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим”, “Тарих”, “Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ” каби дарсликларини яратган.
1913 йилда “Турон” театр труппасини ташкил этган.
1917 йилгача Тошкентда “Шуҳрат”, “Осиё” каби газеталарни ташкил этган.
“Адвокатлик осонми?”, “Икки муҳаббат”, “Тўй”, “Съезд”, “Лайли ва Мажнун”, “Ўликлар” каби драматик асарларни ёзиб, уларда жаҳолат, бидъат, билимсизликнинг фожеали оқибатларини, қўпол ва ярамас урф-одатларни фош этган.
А.Авлонийнинг фаолияти Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази экспозициясида “Авлоний ва жадидларнинг ижодий мероси” мултимедиа лойиҳаси орқали ёритилади.